Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада маймунчечак инфекциялари уч баравар кўпайганини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада маймунчечак инфекциялари уч баравар кўпайганини маълум қилди

Европада сўнгги икки ҳафта ичида маймунчечак билан касалланганлар сони уч баробар ошди, деди ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге. Бу ҳақда Associated Press ёзмоқда .

Клюге Европа давлатларини касаллик билан курашиш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CДC) маълумотларига кўра, дунёнинг 51 мамлакатида 5000 дан ортиқ маймунчечак инфекцияси қайд этилган.

Клюгенинг сўзларига кўра, Европада юқтирганлар сони умумий сонининг қарийб 90 фоизини ташкил қилади, маймунчечак эса Европанинг 31 давлатида аниқланган.

ЖССТнинг Европа минтақавий директори, шунингдек, касалланганларнинг 99 фоизи эркаклар эканлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 11:50 02.07.2022. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!