Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 18 май куни Самарқанд шаҳрида триатлон ва паратриатлон бўйича «World Triathlon Cup Samarkand – 2024» ва «World Triathlon Para Cup Samarkand – 2024» Жаҳон кубоги мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилади.

Шу муносабат билан, бугун, 16 май куни Самарқанд шаҳрида жойлашган «Hilton Regency» меҳмонхонасида халқаро мусобақалар олдидан ташкилотчилар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ўтказилди.

Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Тадбирда Халқаро Триатлон федерацияси ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар расмийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида расмийлар дастлаб, ўтказилаётган нуфузли халқаро мусобақанинг аҳамияти ҳамда мезбон сифатида Ўзбекистоннинг танлангани, бу борада амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумот беришди.

Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Охирги йилларда бошқа соҳаларда бўлгани каби давлатимиз томонидан мамлакатда спортни ривожлантириш ва оммалаштириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг пировардида жаҳон ва қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақалар мезбонлиги Ўзбекистонга ишониб топширилмоқда.

Ўз навбатида халқаро мусобақаларнинг мамлакатимизда ўтказилиши бутун дунё эътиборини Ўзбекистонга қаратиш ва хорижий давлатлардан сайёҳлар оқимини янада оширишга хизмат қилади.

Маълумот учун, Самарқандда ўтадиган Жаҳон кубоги башларида 52 та мамлакатдан 270 нафар спортчилар қатнашиши кутилмоқда. Улар нуфузли мусобақаларнинг 218 та медаллар жамланмаси учун курашларда иштирок этади.

Киритилди: 00:55 17.05.2024. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!