Болгарияда ўтказилган дзюдо бўйича кадетлар жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 5 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғарди ва 71 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Олтин медал:
Бронза медал:
IJF байроғи остида қатнашган россиялик дзюдочилар 4 та олтин ва 3 та бронза медали билан иккинчи, Бразилия терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан учинчи ўринларни банд қилишди.
Шунингдек, аралаш жамоавий баҳсларда илк марта финалга етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси кумуш медални қўлга киритди. Дзюдочиларимиз муросасиз ўтган финалда Японияга мағлуб бўлишди.