Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жаҳон чемпионати-2026 фаворити тахмин қилинди

Жаҳон чемпионати-2026 фаворити тахмин қилинди

Келаси йилнинг ёзида терма жамоалар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Opta суперкомпьютери даъвогарларнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.

2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити Испания терма жамоаси ҳисобланади. "Қизил фурия"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 17 фоизга баҳоланмоқда. Рейтингда иккинчи ўринни 14,1 фоиз билан Франция эгаллаб турибди. Кучли учликни инглизлар якунлади - 11,8%.

Аргентина терма жамоасининг чемпионликни ҳимоя қилиш имконияти 8,7 фоизга баҳоланмоқда.

Аргентина 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганди. Финал баҳсида Лионель Скалони шогирдлари пенальтилар сериясида французлардан устун келди.

Киритилди: 16:33 01.12.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!