"Хотиним ва болаларим ҳали ҳам вайроналар остида," дейди Жабалия ҳужумидан кейин бир эркак.
Al-Jazeera: Ғазонинг шимолий қисмидаги Жабалия шаҳрида Исроил ҳужумидан сўнг уйи вайрон бўлган, хотини ва уч фарзанди харобалар остида қолган фаластинлик эркак билан суҳбатлашдик.
Ҳусайн Оде шундай дейди: "Кўчада туриб, бизни бу ҳудуддан олиб чиқиб кетадиган ҳайдовчи қидираётганимда, уйимизга ҳужум қилинди. Хотиним ва болаларим ҳали ҳам вайроналар остида ётибди - бечора гўдакларим, уч ёшли, беш ёшли ва тўққиз ёшли болаларим."
Оденинг айтишича, унинг қизи, опа-сингиллари ва онаси Исроилнинг Ғазога қарши уруши бошланишида бошқа бир ҳужумда ҳалок бўлган. "Мана энди яна..." дея у сўзини якунлади.
"Уларни қутқариб олишни жуда-жуда хоҳлайман, аммо қандай қилишни билмайман. Юз берган воқеадан карахт бўлиб қолганман. Ҳозиргина ўғлим вайроналар остидан менга овоз берди. Фақатгина кимдир менга улардан бирор ёдгорлик... оиламдан бирор нарсани топиб берса эди."