Исроил ҳарбийлари ва разведкаси Эрон 2026 йилги урушдан кейин баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни кутилганидан тезроқ тиклаётганидан хавотирда.
The Jerusalem Post нашрига кўра, Теҳрон ҳарбий салоҳиятини Исроил кутганидан тезроқ тикламоқда.
Исроил Эрон ракета ишлаб чиқаришини тиклашга анча кўп вақт кетади, деб ҳисоблаган эди. Бироқ Теҳрон ишлаб чиқаришни прогнозлардан тезроқ қайта йўлга қўйган.
Маълумотларга кўра, 2025 йил июнида Эронда тахминан 1,3 мингта баллистик ракета бўлган бўлса, 2026 йил февралига келиб уларнинг сони 2,5 мингтага етган.
Энди Исроилни ракеталар сонидан кўра, Эроннинг уларни тез ишлаб чиқариш қобилияти кўпроқ ташвишга солмоқда. Агар Теҳрон ҳар ой 100–300 та баллистик ракета ишлаб чиқара олса, 2027 йилнинг биринчи ярмида арсеналини урушдан олдинги даражага яқинлаштириши мумкин.
Исроил армияси Эроннинг ҳарбий салоҳияти тикланишини кузатишда давом этмоқда, аммо оператив сабабларга кўра аниқ рақамлар ва янги баҳоларни ошкор қилмаяпти.