Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Италияликлар Украинага қурол етказиб беришга қарши чиқди

Италияликлар Украинага қурол етказиб беришга қарши чиқди

Италия фуқароларининг 61,1 фоизи Киевга қурол етказиб беришни давом эттиришга қарши чиқди. Бундай маълумотлар "Eumetra" томонидан сентябрь охирида ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижаларидан маълум бўлди.

Сўровда қатнашганларнинг 20,6 фоизи ҳарбий ёрдамни давом эттиришни қўллаб-қувватлади, яна 18,3 фоизи жавоб беришга қийналди. Сўровда Италиянинг 800 нафар вояга етган фуқаролари иштирок этди.

Шу билан бирга, мухолифатдаги "Беш юлдуз ҳаракати" тарафдорлари орасида етказиб беришга қаршилар улуши 76,7 фоизга етади. Демократик партияда бу кўрсаткич ҳарбий ёрдам тарафдорларининг 41 фоизига нисбатан 47,2 фоизни ташкил этади.

Расмий Рим Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда ва ҳаво мудофааси учун бутловчи қисмларни ўз ичига олган навбатдаги ёрдам пакетини тайёрламоқда. Ҳукмрон партиялардан бири "Лига" ҳарбий таъминотни тўхтатиш тарафдори.

Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.

Киритилди: Бугун 03:45. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!