Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Шунингдек, фаластинлик маҳбусларни озод қилиш ва Халқаро жиноят суди қарорларини ижро этиш ҳам резолюцияда кўзда тутилган. Мухолифат етакчилари барча партияларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди.