Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Италияда Европанинг энг кекса эркак фуқароси 112 ёшида вафот этди

Италияда Европанинг энг кекса эркак фуқароси 112 ёшида вафот этди

Италиялик Витантонио Ловалло 112 ёшида ўзининг туғилиб ўсган шаҳри — Италия жанубидаги Авильяно шаҳрида вафот этди. У 1914 йил март ойида туғилган бўлиб, Европанинг энг кекса эркаги ҳисобланган.

Ловалло кўп йиллар фермер бўлиб ишлаган, қўй боққан ва ўз узумзори билан шуғулланган. Ҳатто 100 ёшдан ошганида ҳам италиялик ўз узумзорида меҳнат қилишда давом этган.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ловалло фронтда хизмат қилган. 1943–1945 йилларда Германия асирлигида бўлган.

У турмуш қурган ва тўрт нафар фарзанди бор эди. Рафиқаcи бир неча йил аввал вафот этган.

Ловалло вафотидан сўнг Европанинг энг кекса эркаги унвони 111 ёшли португалиялик Жоаким Варелага ўтди.

Бироқ Европанинг энг кекса аҳолиси рейтингида у атиги 32-ўринни эгаллайди — ундан олдин 31 нафар аёл бор.

Ушбу рўйхатга кўра, Европа ва бутун дунёдаги энг кекса инсон 117 ёшли британиялик Этель Катерхэм ҳисобланади.

Киритилди: 20:45 16.09.2026. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!