Италия бўйлаб 100 дан ортиқ мактабга бомба портлатиш таҳдиди акс этган хабарлар келиб тушди.
Бу ҳақда Rai телеканали маълум қилди.
Рим шаҳрининг Аппио-Тусколано ҳудудидаги кўплаб мактабларда ҳам хавотир эълон қилинган. Айрим таълим муассасаларида эвакуация ишлари ўтказилган.
Шунингдек, ушбу ҳудуддаги айрим болалар боғчалари ҳам эвакуация қилинган.