Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Италия Украина учун Америка қуролларини сотиб олмоқчи эмас

Италия Украина учун Америка қуролларини сотиб олмоқчи эмас

Италия Украина учун Америка қуролларини сотиб олиш бўйича PURL дастуридаги иштирокини тўхтатмоқда.

Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Россия-Украина урушини тугатиш бўйича тинчлик музокаралари давом этаётган бир пайтда Италиянинг PURLда иштирок этиши эрта.

"Агар келишувга эришсак ва жанглар тўхтаса, қурол-яроғга эҳтиёж қолмайди. Хавфсизлик кафолатлари каби бошқа нарсалар ҳам керак бўлади", деди Таяни Брюсселда журналистларга.

PURL - бу иттифоқчиларга Украина учун Америка қуролларини сотиб олишни биргаликда молиялаштириш имконини берувчи АҚШ-НАТО механизми. Ташаббусга аллақачон 20 га яқин давлат қўшилган.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!