Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Италия учун сўнгги умид — Эроннинг жаҳон чемпионатидан воз кечиши бўлиб қолмоқда

Италия учун сўнгги умид — Эроннинг жаҳон чемпионатидан воз кечиши бўлиб қолмоқда

Италия терма жамоаси фақат Эрон терма жамоаси АҚШдаги турнирга боришдан ўз хоҳиши билан воз кечган тақдирдагина жаҳон чемпионати йўлланмасига даъвогарлик қилиши мумкин. Бу ҳақда ФИФАдаги манбаларига таянган ҳолда derbyderbyderby.it нашри хабар бермоқда.

ФИФА Эрон терма жамоасига қарши ҳеч қандай санкция қўллаш ниятида эмаслигини қатъий билдирди (худди АҚШ ёки Исроил терма жамоаларига нисбатан бўлгани каби — бу масалада Федерация ўзини алоҳида сиёсатдан холи тутмоқда). Демак, италияликлар фақат эронликларнинг турнирда иштирок этишдан ўзлари воз кечишидан умид қилишлари мумкин, холос. Бироқ Эрон томони принципиал жиҳатдан бундай қилмоқчи эмас, шекилли, улар АҚШга боришни обрў-эътибор масаласи деб ҳисобламоқдалар.

Бу эса италияликларнинг имкониятлари нолга яқин эканлигини англатади.

Киритилди: Бугун 09:34. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!