Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Италия: “Исроил ақл ва инсонпарварликни йўқотди”

Италия: “Исроил ақл ва инсонпарварликни йўқотди”

Италия: “Исроил ақл ва инсонпарварликни йўқотди”

Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто Исроил ҳукумати ҳаракатларини инсонийликка зид, деб атади ва Биньямин Нетаньяхуни тинчликка мажбурлаш учун санкциялар жорий этилиши мумкинлигини билдирди.

La Stampa газетасига берган интервьюсида Крозетто Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиб, бу ҳаракатлар «ақл ва инсонпарварликни йўқотиш» эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат шунчаки ҳарбий операция эмас, балки "қонун ва цивилизация асослари инкор этилиши" демакдир.

“Бу ҳолатда биз фақат гуманитар ёрдам билан чекланмаслигимиз керак. Нетаньяхуни аниқ фикрлашга мажбур қилиш учун таъсирчан йўл топишимиз зарур,” — деди Крозетто.

У Исроилга қарши эҳтимолий халқаро санкциялар ҳақидаги саволга жавобан шундай деди:

“Ғазо оккупацияси ва Ғарб соҳилидаги эскалация янги босқичга ўтди. Бу шундай фазадирки, унда жиддий қарорлар қабул қилиниши керак.”

Крозетто таъкидлашича, бу чоралар Исроил давлатининг ўзига эмас, балки "ақл ва инсонийликни йўқотган ҳукуматдан ўз халқига ёрдам бериш" мақсадини кўзлайди.

Италия гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиради, бироқ вазирнинг фикрича, бунинг ўзи етарли эмас — ҳозирги вазият янги, қатъий сиёсий ёндашувни талаб қилади, деб қўшимча қилди.

Киритилди: 10:17 12.08.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!