Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Италия ҳукумати мамлакатни чуқур таназзулдан олиб чиқиш режасини эълон қилди

Италия ҳукумати мамлакатни чуқур таназзулдан олиб чиқиш режасини эълон қилди

Италия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган режа, бош вазир Марио Драги қандай қилиб мамлакатни чуқур таназзулдан олиб чиқишга умид қилаётганини кўрсатди. Европа Иттифоқининг пандемиядан тикланиш жамғармасининг 221 миллиард евро (266 миллиард доллар) маблағлари эвазига амалга ошириладиган чора-тадбирлар, яшил иқтисодиёт қуришга қаратилади. Айни пайтда, маблағларнинг тахминан 40 фоизи мамлакатнинг кам ривожланган жанубий қисмига йўналтирилади. Ушбу режа ҳали Италия парламенти томонидан тасдиқланмаган.

Яшил иқтисодиёт - бу экологик хатарларни ва экологик танқисликни камайтиришга қаратилган ҳамда атроф муҳитни зарарламасдан барқарор ривожланишга йўналтирилган иқтисодиётдир.

Киритилди: 20:33 22.04.2021. Ўқилди: 1738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!