“Аталанта” А Сериянинг 33-турида “Милан”ни меҳмонда мағлуб этди – 1:0.
Учрашувдаги ягона голни Эдерсон 62-дақиқада урди.
“Аталанта” ҳисобида 64 очко бор ва чемпионат жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Милан" 51 очко билан 9-ўринда бормоқда.
“Аталанта” 25 апрель куни 34-турда “Лечче”ни қабул қилади, “Милан” эса 27 апрель куни сафарда “Венеция”га қарши баҳс олиб боради.