Италия ҳукумати қарийб 40 йил олдин референдум орқали қабул қилинган қарорни ўзгартириш ва ядровий энергияни қайтариш режасини эълон қилди.
Бу ташаббусни Бош вазир Жоржа Мелони энергия хавфсизлигига эришиш ва ўзини ўзи таъминлаш сари қўйилган қадам, деб баҳоламоқда.
“China Daily” ёзишича, мамлакатда кўпчилик 1987 йилги Чернобил фожиасидан кейин атом электр станцияларини ёпиш учун овоз берган. 2011 йил ҳам ўша пайтдаги ҳукумат раҳбари Сильвио Берлускони томонидан мазкур объектларни қайта тиклашга уриниш рад этилган.
Ядровий хавфсизлик ва технология соҳасида айни пайт юз бераётган ўзгаришлар эса ушбу тақиқ бекор қилинишини тақозо этмоқда. Яъни, Италия энергия таъминотининг 11 фоизи ядровий бўлса, 2050 йилга бориб 17,8 миллиард доллар декарбонизация харажатини тежаш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Узоқ муддатли мақсад ядро энергияси ҳиссасини икки баробар ошириб, умумий миқдорнинг 22 фоизига етказишдир.