Ижтимоий тармоқларда “IT парк ва ИНҲА университети биноларидан бири ёнаётгани айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот.
Бугун, 23 ноябрь куни соат 11:12 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Олимлар” МФЙ Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 24-қаватли қурилиши тугалланмаган “IT” парк биносининг 21-қаватида тахминан 5 кв.м. майдонда пенопласт қолдиқлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида қўшни биноларга зарар етмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.