Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

IT Парк ҳудудида Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилади

A A A
IT Парк ҳудудида Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилади



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февраль куни «Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-25-сон Фармони қабул қилинди.

Мамлакатимизда рақамли технологиялар бозорининг инвестиция жозибадорлигини ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, рақамли технологиялар соҳасидаги корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш ва уларнинг халқаро бозорлар билан интеграциялашувини кенгайтириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–300-сон қарори билан IT соҳада хизматлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга, яратилган иш ўринлари сонини 100 мингтага етказиш, IT-Паркда хорижий компаниялар учун янада қулай шароитлар яратиш ва уларнинг ваколатхоналари сонини 1 000 тага етказиш вазифаси белгиланган.

Фармонга мувофиқ, IT-Парк ҳудудида рақамли технологиялар соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган махсус ҳудуд сифатида Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center – “ENTERPRISE UZBEKISTAN”) ташкил этилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июндан бошлаб 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.

Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:

рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш;

божхона ва солиққа тортиш;

меҳнат муносабатлари;

молия ва банк фаолияти;

шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;

давлат хизматларини кўрсатиш;

интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;

тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш белгиланди.

Бунда, Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Киритилди: 17:19 01.02.2024. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!