Ўзбек ҳимоячиси ва «Истиқлол» жамоасининг янги футболчиси Рустам Ашурматов жамоанинг Туркиядаги йиғинларидаги пайшанба кунги машғулотда нисбатан жиддий жароҳат олди ва тиббий ёрдамчилар кўмагида майдонни тарк этди.
У зудлик билан тиббий кўрик, жумладан МРТ текшируви учун шифохонага олиб кетилди.
Текширувнинг якуний натижалари ҳали эълон қилинмади, бироқ дастлабки баҳолашларга кўра, у бир неча ҳафта майдондан четда қолиши эҳтимоли бор-деб хабар бермоқда Эрон нашри Khabar Varzeshi.