Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.G.” МЧЖ ҳамда “М.Р.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 941 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 417 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.