Истанбулдаги зилзиладан сўнг 4295 та бино зарар кўрди, деди Туркия шаҳарсозлик ва атроф-муҳит вазири Мурат Қурум.
"Ҳозиргача биз 36425 та бинони текширдик, улардан 4295 тасига кичик зарар етган," - дея унинг сўзларини келтиради TRT Haber.
Унинг сўзларига кўра, зилзила содир бўлган ҳудудда ишлар давом этмоқда.