Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Истанбулда жиноят содир этган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Истанбулда жиноят содир этган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1979 й.т. ФАЙЗУЛЛАЕВ ЗОКИР БАХРОМОВИЧ Истанбул шаҳрида қўлга олинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида
Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Киритилди: 19:55 27.02.2024. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!