Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Истанбул қирғоқларида 25 йилда илк марта косаткалар қайд этилди

Истанбул қирғоқларида 25 йилда илк марта косаткалар қайд этилди

Одатда океанларнинг тропик ва мўътадил сувларида учрайдиган косаткалар Эгей денгизнинг шимолий қисмида қайд этилди, деб хабар берди «Rusturkey.com».

Саккизта косатканинг Гёкчеада оролидан олти чақирим узоқликда очиқ денгизда сузиб юрганини кўришган. Балиқчилар косаткаларни видеога олиб, мутахассисларга кўрсатган.

«Қирилиб кетиш хавфи остида бўлган ушбу китлар жуда ноёб ва безарар ҳисобланади» — дейди Истанбул университети профессори Арда Тонай.

«Кит ва делфинларнинг 89 та тури мавжуд. Улардан 13 тасини Туркиядаги сув ҳавзаларида учратиш мумкин. Сўнгги 30 йил ичида Ўрта Ер денгизида ушбу китлар иштирокидаги 20 та видеоёзув қайд этилган. Эгей денгизида эса бу 25 йил ичида биринчи марта юз берди», — дейди Тонай.

Маълумот учун, косаткалар тишли китлар туркумининг дельфинсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уларнинг оғирлиги 8 тоннагача бўлади. Косаткалар 35 йилгача умр кўради.

Киритилди: 21:36 25.05.2020. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!