Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди катта эҳтимол билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маъмуриятининг Истанбулдаги иш офисида бўлиб ўтади.
"Эҳтимол, яна Долмабахчадаги иш офисида," - дея хабардор манбанинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Офис Истанбулнинг тарихий туманларидан биридаги шу номдаги сарой яқинида жойлашган.