Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Иссиқхонада қилинган жиноят иши фош бўлди

A A A
Иссиқхонада қилинган жиноят иши фош бўлди

Судланувчи О.М.М. 2020 йил 06 ноябрь кунидан 20 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзи оғзаки келишув асосида ишлаб келаётган фуқаро Р. А. га тегишли бўлган Бухоро шаҳар Отбозор МФЙда жойлашган иссиқхона қурилиши учун келтирилган умумий қиймати 5.000.000 сўмга тенг бўлган полиэтилен маҳсулотларини турли вақтларда кам-камдан олиб бориб, уларни сотиб юбориб, давомли ўғрилик жиноятини содир қилган.

Судланувчи О.М.М. суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб, у фуқароларга иссиқхона қуриш билан фаолияти билан шуғулланиб келишини, 2020 йил ноябрь ойи бошларида фуқаро Р А билан унга Бухоро шаҳар Отбозор МФЙда жойлашган ерда иссиқхона қуриб бериш учун келишганлигини, Р.А унга иссиқхона қуриш учун материалларни олиб келиб берганлигини, қурилиш давомида 3 марта оиласи учун пул керак бўлганлиги сабабли иссиқхона учун ишлатиладиган полиэтилен селофан маҳсулотларини сотиб юборганлигини, ҳозирда жабрланувчи Р.А полиэтилен селофан маҳсулотининг нархи 5.000.000 сўм деб айтаётганлигини, лекин у 5.000.000 сўмлик селофан сотмаганлигини, тез кунда ишлаб жабрланувчи Р.А.га 5.000.000 сўмлик зарарни тўлиқ қоплаб беришини, айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчидан кечирим сўраганлигини, оилали, қармоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, бир нафар фарзанди юрак етишмовчилиги нуқсони билан касалланганлигини, оилада ягона боқувчилигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгилроқ жазо беришни сўраб илтимос қилди.

Суд судланувчи О.М.М. нинг қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини ва бундай жиноят йўлига билмасдан кириб қолганлиги келгусидан бунақа жиноят такрорланмасилиги оиласида ягона боқувчи эканлигини айтиб ўтди.

Суд судланиувчининг айбиги тўлиқ иқрорлигини инобатга олиб унга нисбатан шахсига ва қилган жиноят ишига мос жазо тайинлади.

З.У.Музаффаров, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси

Киритилди: 11:10 08.06.2021. Ўқилди: 2846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!