▪️Исроил Ливан жанубидаги тўсиқларни демонтаж қилиш каби вазифаларни бажариш учун разведка операцияларини бошлади ва муҳандислик бўлинмаларини жойлаштирди.
▪️Исроилнинг шимолий ҳудудлари аҳолиси Ливан билан уруш бошлангани ҳақида расмий хабарномалар олди.
▪️Исроил артиллерияси ва авиацияси Ливанга йирик ҳужумлар уюштирмоқда.
▪️Ливандаги турли маҳаллий манбаларга кўра, Исроил пиёда ва зирҳли бўлинмалари шу пайтгача қаршиликка дуч келмай, мамлакат чегарасини кесиб ўтган. Бошқа манбалар эса фаол оташ борлигини ва Исроил кучлари тез орада чегарани кесиб ўтишга ҳозирлик кўраётганини айтади.
▪️Маълум қилинишича, Ливан армияси мамлакатнинг жанубий вилоятларидан чекинмоқда.
▪️Италия ва Қувайт ўз фуқароларини Ливан ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди.
▪️Исроил армияси вакили араб тилида Ливан жануби аҳолисини уйларини тарк этишга чақирди. Айни пайтда Исроил танклари ва артиллерияси Ливаннинг жанубий ҳудудлари ва ундан ташқарида интенсив бомбардимон қилишда давом этмоқда.
▪️ Ҳизбуллоҳ, агар Исроил кучлари бостириб кирса, уларни йўқ қилишини айтди.