Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 410 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Байт Лаҳия ва Нусайрат лагерига ҳужум қилди. Бир кунда 50 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 43 922 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар 2500 га яқин қочқинларни Байт Лаҳиядаги мактабни тарк этишга мажбур қилди. 49 киши ҳибсга олиниб, номаълум жойга олиб кетилган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазо шимолидаги Байт Лаҳия ҳудудида 5 та ишғол аскарини йўқ қилди. Рафаҳ ва Бурейж лагеридаги аскарлар ҳужумга учради.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Женин, Қалқиля ва Тулкармга бостириб кирди. Наблусда босқинчилар 18 ёшли ўсмирни ўлдирди. Женин шаҳрида қаршилик кучлари ва босқинчилар ўртасида шиддатли жанглар кетмоқда.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Тел-Авив, Наҳария, Кирят Шмона шаҳарларига ракета ҳужумларини уюштирди. Жумладан, Тель-Авивга йўлланган ракета зарбаси оқибатида беш киши жароҳатланди. Шфарамда уч қаватли турар жой биносига ракета тушиб, 41 ёшли аёл ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кеча тунда Исроилнинг Байрут марказидаги бозорни бомбалаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди.
▪️Ғазо полицияси томонидан ўтказилган махсус амалиётда гуманитар ёрдам ортилган юк машиналарини талон-торож қилган тўдага аъзо 20 фаластинлик ҳалок бўлди.
▪️G20 саммити иштирокчилари Ғазо ва Ливанда кенг қамровли ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлади.