Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти техник носозлик туфайли Ғазо сектори яқинидаги аҳоли пунктлари яқинига тасодифан ўқ-дориларни ташлаб кетди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
Департамент маълумотларига кўра, ўқ-дорилар анклавга зарба бериш учун мўлжалланган эди.
"Бир мунча вақт аввал Ғазо секторига ҳужум пайтида қирувчи самолётдан тушган ўқ-дорилар техник носозлик натижасида Нир-Ицхак ҳудудидаги очиқ майдонга тушиб кетган”, — дейилади хабарда.
Исроил армияси шунингдек ҳодисада ҳеч ким жабрланмаганига аниқлик киритди. Бундан ташқари, ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.
Аввалроқ Хамас Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича Исроил таклифини олганини маълум қилганди.