Ижтимоий тармоқларда Исроил позициясини илгари суриш учун яратилган FactFinderAI автоматлаштирилган аккаунти кутилмаганда Исроилни танқид қила бошлади ва унга қарама-қарши қарашларни тарқатди.
🔹 Аввалига бот БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги (БАПОР)ни Ҳамас билан алоқадорликда айблаган.
🔹 Бироқ кейинчалик у БАПОРни фаластинлик қочқинларга ёрдам берувчи муҳим ташкилот сифатида мақтаб, унинг аҳамиятини эътироф этди.
🔹 Шунингдек, бот Исроил аскарларини «оқ мустамлакачилар» деб атади.
🔸 У АҚШ собиқ давлат котиби Энтони Блинкенга қарши танқидий твитга жавобан:
«Бу одам Ғазада катта азоб-уқубатлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган ҳаракатлари билан эсда қолади»
— деб ёзган.
Ҳали аниқ маълумот йўқ, лекин FakeReporter таҳлили ботни Jewish Onliner билан боғлайди. Бу эса Исроил ҳукуматининг АI-дан фойдаланган ҳолда Ғаза урушида ахборот урушини олиб бориш уринишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
🔹 Исроил матбуоти хабарига кўра, уруш бошланганидан бери ҳукумат сунъий интеллект дастурларига юз минглаб доллар сарфлаган.
🔹 Мақсад – интернетда Исроил нарративини тарғиб қилиш ва ахборот урушида устунликни қўлга киритиш.
Ҳозирча ботнинг бундай хатти-ҳаракатлари хатолик ёки бузилиш натижасими ёки кимдир унга ташқаридан аралашганми – номаълум.