Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Ливаннинг Набатия шаҳрига ҳаво ҳужуми оқибатида 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливаннинг Набатия шаҳрига ҳаво ҳужуми оқибатида 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.

Ливаннинг расмий NNA ахборот агентлиги тарқатган Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида қайд этилишича, жароҳат олганлар маҳаллий шифохоналарга етказилган.

Бундан ташқари, NNA агентлиги Исроил дронлари Ливаннинг яна бир шаҳри — Ятерга ҳам ҳужум қилгани ҳақида маълум қилди.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!