Ливан жанубидаги Набатия шаҳрида Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида 13 нафар давлат хавфсизлик ходими ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Reutersга таяниб Ливан президенти Жозеф Аун маълум қилди.
Президент баёнотида Исроил ҳужумлари кескин қораланиб, давлат идораларига қилинган зарбалар Ливан суверенитетини ҳимоя қилишни тўхтатолмаслиги таъкидланган.
Аввалроқ хабарларда камида 8 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлгани айтилган эди, кейинги маълумотларга кўра қурбонлар сони 13 нафарга етган.
Қайд этилишича, ҳужум маҳаллий маъмурият биносига қаратилган бўлиб, қутқарув ишлари давом этмоқда ва қурбонлар сони яна ортиши мумкин.