Исроилнинг зарбаси оқибатида ҳалок бўлган Эрон давлат телерадиокомпанияси ходимлари сони 3 нафарга етди.
Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.
"Эрон Ислом Республикаси овози"нинг ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ходимлари сони 3 нафарга етди", — дейилади агентлик хабарида.
Аввалроқ Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси Исроил томонидан ҳужумга учрагани ҳақида хабар берган эди. Эрон матбуотига кўра, Исроил ўз офисига зарба берган лаҳза "Иккинчи Янгиликлар" каналининг жонли эфирида суратга олинган. Шундан сўнг эфирда интерференция пайдо бўла бошлади ва "расм" музлай бошлади. Ҳозир жонли эфир барқарор фаолият олиб бормоқда.