Жорий йилнинг 19 сентябр куни соат 22:00 лар атрофида Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Фурқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 20В036 автомобил йўлининг «Шоликор-Сирдарё» йўналиши 1-кмда йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
2010 йилда туғилган, вояга етмаган Д.А. отасига тегишли бўлган «Ласетти» русумли автомашинани (отасидан берухсат) бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги зовурга тушиб кетиши натижасида ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган икки нафар вояга етмаган йўловчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3 қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.