Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шимолий ва Жанубий Корея бирлашадими? Ким Чен Ин жавоб берди

Шимолий ва Жанубий Корея бирлашадими? Ким Чен Ин жавоб берди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасида бирлашиш имконсиз, чунки икки давлат душманлик эканини айтди.

Унинг КХДР Олий халқ ассамблеяси мажлисидаги сўзларидан Корея марказий ахборот агентлиги иқтибос келтирган.

"Корея Республикаси барча соҳаларда америкалашган ва ярим фалаж, даҳшатли бир тузилма, қарам давлат. Бу мутлақо бегона давлат", - дея таъкидлади Шимолий Корея раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, қўшни давлат раҳбариятининг ўзгариши унинг КХДРга нисбатан душманлигини ўзгартирмайди.

"Тарихда бундай душман давлатларнинг бирлашишига мисол борми?" - деди КХДР етакчиси.

Шимолий Корея етакчисига кўра, икки Корея ўртасида бирлашишнинг мумкин эмаслиги қонун билан мустаҳкамланади.

Киритилди: 10:45 22.09.2025. Ўқилди: 1685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!