Канада ва Австралия Фаластин давлатини тан олди.
Бу ҳақда Канада ва Австралия етакчиларининг баёнотларига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Канада Бош вазири Марк Карни баёнотида: "Канада Фаластин давлатини тан олади ва Фаластин ва Исроил учун тинч келажакка умид яратишда ҳамкорликни таклиф қилади".
"Австралия мустақил ва суверен Фаластин давлатини тан олади", деб ёзди Австралия бош вазири Энтони Албанезе ижтимоий тармоқда.