Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Шахсан менда президент Трамп ҳақида яхши хотиралар қолган"

"Шахсан менда президент Трамп ҳақида яхши хотиралар қолган"

АҚШ ядровий қуролдан воз кечиш талабларини тўхтатса, биз улар билан музокараларга тайёрмиз, деди Ким Чен Ин.

Корея Марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, КХДР раҳбари бу баёнотни ўтган ҳафтанинг охирида бўлиб ўтган парламент йиғилишидаги нутқида билдирган.

"Агар АҚШ денуклеаризация бўйича мантиқсиз интилишларидан воз кечиб, реал воқеликни тан олган ҳолда Шимолий Корея билан тинч ҳамкорликка интилишни хоҳласа, биз Вашингтон билан музокаралар столига ўтиришимиз мумкин", — дея Ким Чен Иннинг сўзларини келтиради сўзларини Yonhap агентлиги.

"Шахсан менда президент Трамп ҳақида яхши хотиралар қолган", — дея қўшимча қилди Ким. У сўнгги бор АҚШ президенти билан 2019 йилда учрашган эди.

КХДР етакчиси Жанубий Корея билан муносабатлар ҳақида гапирар экан, Пхенян Сеул билан ҳеч қачон музокара столига ўтирмаслигини ва Жануб билан бирлашишга интилмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 11:28 22.09.2025. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!