Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бу ҳақда Фаластин етакчиси идораси баёнотида айтилди.

Бу ҳақда Фаластин етакчиси идораси баёнотида айтилди.

Фаластин миллий маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос Лондоннинг Фаластин давлатчилигини тан олиши муносабати билан ўз зиммасига олган барча мажбуриятларга содиқлигини тасдиқлади.

Бу ҳақда Фаластин етакчиси идораси баёнотида айтилди.

Баёнотга кўра, Аббос Буюк Британиянинг мустақил Фаластин давлатини тан олишини олқишлаб, уни адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш йўлидаги муҳим қадам деб атади.

"Президент Буюк Британияга ташрифи ва Бош вазир Кир Стармер билан учрашуви давомида қабул қилинган ислоҳотлар ва мажбуриятларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади", — дейилади баёнотда.

Аббос Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, гуманитар ёрдам етказиб беришни бошлаш, барча гаровга олинганлар ва асирларни озод қилиш, Исроил қўшинларини Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва қайта қуриш жараёнини бошлаш ҳозирги устувор вазифа эканини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия, Канада ва Австралия Фаластин давлатчилигини тан олишини эълон қилган эди.

Киритилди: 07:15 22.09.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!