Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 19 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 19 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил қўшинлари Ғазо сектори жанубидаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктида бир гуруҳ фаластинликларга қарата ўт очиши оқибатида камида 19 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera маҳаллий тиббиёт манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Исроилнинг Рафах ғарбида гуманитар ёрдам кутаётган бир гуруҳ одамларни ўққа тутиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди", — дейилади манбалар.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанба куни маълум қилишича, май ойининг охиридан бери Исроилнинг гуманитар ёрдам тарқатиш пунктларига бир неча ўхшаш ҳужумлари оқибатида 75 киши ҳалок бўлган ва 400 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Киритилди: 10:18 03.06.2025. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!