Исроилнинг Ғазо секторида “ҳарбий операциялар”ни кенгайтириш ва шаҳар устидан назорат ўрнатиш қарори халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳамда фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бузади.
Бу ҳақда «Анадолу» агентлигига берган шарҳларида Осгуд Холл Йорк университети ҳуқуқ мактаби ўқитувчиси доктор Хайди Мэттьюс ва Буюк Британиянинг Сассекс университети халқаро муносабатлар ва сиёсат бўйича фахрий профессори Мартин Шоу маълум қилди.
Мутаҳассислар учинчи давлатларни Исроилга нисбатан дипломатик босимни кучайтириш ва ҳужумларни тўхтатиш учун аралашишга чақирди.