Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилнинг Доҳага уюштирган ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Доҳага уюштирган ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳага берган зарбаларда ХАМАСнинг юқори раҳбарияти вакиллари жабрланмади.

Бу ҳақда Al Araby телеканалига Фаластин ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Абдел Раҳмон Шадид маълум қилди.

Унга кўра, ҳаракат штабида маъмурий функцияларни бажарган жами беш киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Axios портали разведка манбаларига таяниб, Исроил армияси ҳужуми пайтида ХАМАСнинг барча етакчилари Доҳадаги бинода бўлганлиги ҳақида хабар берган эди.

Қатар Ички ишлар вазирлиги воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганини ва барча зарур чораларни кўраётганини тасдиқлади. Ҳаво ҳужуми натижасида Қатар хавфсизлик кучларидан бири ҳалок бўлгани таъкидланмоқда.

Америка ОАВлари Оқ уйдаги манбага таяниб, Исроил Қатар пойтахтига ҳаво ҳужумларини амалга оширишдан олдин АҚШни хабардор қилганини ёзди.

Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШ қуролли кучлари бу зарбаларда иштирок этмаган. Америка томони воқеа юзасидан расмий баёнот бермади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Доҳадаги элчихонаси ҳам ўзини изоляция қилиш режимига ўтган. Америка фуқароларига, шунингдек, ўзларини изоляция қилишлари ва дипломатик ваколатхонанинг ижтимоий тармоқларидаги маълумотларга риоя қилишлари тавсия этилади.

Киритилди: 07:30 10.09.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!