Оккупация қилинган Қуддуснинг шарқий қисмида жойлашган Ал-Аксо масжидига яна бир бор рейд уюштирилди.
Фаластин информацион агентлиги WAFA хабарига кўра, фаластинликларнинг ерларини эгаллаб олган ўнлаб исроилликлар радикал яҳудий гуруҳлари таркибида масжид ҳовлисига киришган.
Улар Исроил полицияси ҳимояси остида масжид ҳудудига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кириб келишган ва ҳовли бўйлаб провокацион юришлар амалга ошириб, "Талмуд маросимлари"ни ўтказишган.