Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроиллик дзюдочилар хавфсизлик сабаб Тошкентни тарк этди

Исроиллик дзюдочилар хавфсизлик сабаб Тошкентни тарк этди

Исроил миллий дзюдо жамоаси хавфсизлик бўйича кўрсатма ортидан Тошкентда ўтаётган халқаро «Grand Slam» турнирида иштирокни тўхтатиб, Ўзбекистонни зудлик билан тарк этди.

Маълум қилинишича, қарор Исроилнинг ички хавфсизлик хизмати – «Shin Bet» томонидан берилган кўрсатма асосида қабул қилинган. Бу ҳолат Эронга қарши бошланган «Operation Roaring Lion» амалиётидан кейин минтақада кескинлик кучайган бир пайтга тўғри келди.

Делегация таркибида Олимпиада кумуш медали совриндори Ратц Хершко ва миллий жамоа аъзоси Гили Шарир ҳам бор эди. Жамоа 2026 йилги мавсумнинг илк йирик стартларидан бири саналган Тошкент «Grand Slam» мусобақасида қатнашиш учун келганди.

Тошкент турнири йил бошидаги муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи нуфузли мусобақа ҳисобланади ва халқаро тажриба тўплаш имконини беради.

Кўрсатмага мувофиқ, спортчилар ва Исроил дзюдо ассоциацияси раҳбари Моше Понте мусобақада иштирокни дарҳол тўхтатиб, мамлакатни тарк этишга чақирилган. Жамоа буйруққа амал қилиб, Марказий Европадаги манзилига учиб кетган.

Ҳозирча Исроил дзюдо ассоциацияси расмий баёнот бермади.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!