Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроилда Нетаняҳу ҳукуматига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда — Euronews

Исроилда Нетаняҳу ҳукуматига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда — Euronews

Кнессет (мамлакат парламенти) қаршисида йиғилган намойишчилар ҳукуматдан ҲАМАС билан гаровдагиларни озод қилиш бўйича битим тузишни талаб қилган.

Кеча Исроил ҳукумати Ғазони тўлиқ босиб олиш ва секторда номаълум муддатда қолиш режасини тасдиқлади. Намойишчилар бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукуматининг ушбу режасига қарши чиқмоқда.

"Исроил бу режани АҚШ президенти Доналд Трампнинг келгуси ҳафта Яқин Шарққа сафаридан кейин амалга татбиқ этмоқчи. Ҳарбий амалиёт мобайнида ғазоликларни мажбуран жанубга кўчириш режалаштирилган", дея хабар бермоқда АFP.

Айни пайтда Исроил армияси Ғазонинг тахминан 50 фоизини назорат қилмоқда. Ҳарбий амалиётнинг кенгайиши билан сектордаги гуманитар вазият янада оғирлашиши мумкин.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиётни кенгайтириши ўлим ва вайронагарчиликларни янада кучайтиришидан огоҳлантирди.

Ғазо Фаластин давлатининг ажралмас таркибий қисми эканини эслатган БМТ етакчиси Исроилнинг ҳудудни тўлиқ босиб олиш режасини "ўта хавотирли" дея баҳолаган.

Киритилди: 14:57 06.05.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!