Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил захирадагилар ўрнига фронтга мунтазам қўшин жўнатади

Исроил захирадагилар ўрнига фронтга мунтазам қўшин жўнатади

Исроил армияси фронтда вазифаларни бажарувчи захира бўлинмаларини оддий қўшинларга алмаштиришга қарор қилди.

Гаарец газетасининг ёзишича, бу қарор Ғазодаги урушни тўхтатиш талаби билан юзлаб заҳирадаги аскарларнинг намойишларидан сўнг қабул қилинган. Исроил ҳарбий қўмондонлиги “резервчиларнинг ўз вазифаларини бажаришга ишончсизлиги оператив режаларга зарар этказиши мумкинлигидан” хавотир билдирди. Нашр таъкидлаганидек, қўмондонлар “Ғазо, Ливан, Сурия ва Ғарбий Соҳилда ўзларининг жанговар режаларини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келишларини аниқ англаб етди”.

Нашрнинг ёзишича, Исроил армияси захирадаги кучларга қарамлигини камайтириш учун Ғазога мунтазам бўлинмаларни юборишни бошлаган. Урушни давом эттиришга қарши петицияга имзо чеккан заҳирадагиларнинг кўплиги Исроил ҳарбийларини хавотирга солаётгани таъкидланган.

Гаарец шунингдек, Исроил армияси бош штаб бошлиғи Эял Замирнинг захирадаги аскарларни норозилик мактубига имзо чеккандан сўнг четлаштириш қарори кутилганидан мутлақо тескари таъсир кўрсатганини англаб этганини қайд этади.

Ҳарбий манбалар газетага заҳирадагиларни ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор бевосита бўлмаса ҳам, сиёсий раҳбарият босими остида қабул қилинганини тан олди. Улар, шунингдек, резервчилар билан боғлиқ инқироз жамоатчилик томонидан қабул қилинганидан анча жиддийроқ, деган фикрни билдирдилар.

Юқори мартабали ҳарбий амалдорларнинг фикрича, “бу инқироздан келиб чиқиши мумкин бўлган жиддий оқибатлар имкон қадар тезроқ Бош вазир Бенямин Нетаняху ва Хавфсизлик вазирлар маҳкамаси эътиборига етказилиши керак”, деб ёзади нашр.

Киритилди: 12:52 16.04.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!