Army Radio'нинг хабар беришича, Исроилнинг марказий қисмида жойлашган Глилoт ҳарбий базасидаги маросимда сўзлаган Замир шундай деди:
«Агар зарурат туғилса, Тел-Авив Эронга ҳужумни такрорлашга тайёр».
13 июнь куни Исроил АҚШнинг қўллаб-қувватлаши билан Эронга қарши 12 кунлик урушни бошлаган эди. Бунинг жавобида Теҳрон баллистик ракеталар ва дронлар билан зарбалар берди. 24 июнь куни Вашингтон оташкесим эълон қилди.
Замирнинг таъкидлашича, Исроил армияси Эрон ва унинг «қаршилик ўқи» деб аталувчи иттифоқчилари — Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ва Ямандаги ҳусийларга зарбалар берган ва
«ҳар қандай зарурат туғилганда яна амалга оширишга тайёр» эканлигини билдирган.
У сўнгги тўқнашувни «превентив (олдидан олувчи) уруш» деб атади.
Шунингдек, сўнгги ҳафталарда Исроилнинг бошқа расмийлари — жумладан, мудофаа вазири Исраэль Кац ва т ashқи ишлар вазири Гидеон Саар ҳам Эронга нисбатан янги ҳужум эҳтимолини инкор этмаган эди.