"Бугун Ғазога кучли довул келади ва террор минораларининг томлари ларзага келади. Бу Ғазода ҳам, хориждаги ҳашаматли меҳмонхоналарда ҳам ҲАМАСнинг қотиллари ва зўрловчиларига охирги огоҳлантиришдир. Гаровга олинганларни озод қилинг ва қуролларингизни қўйинг, акс ҳолда Ғазо вайрон бўлади ва сиз ҳалок бўласиз" - деб ёзди Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Х ижтимоий тармоғида.
Унинг таъкидлашича, Исроил армияси режа асосида ҳаракат қилмоқда ва минтақадаги вазиятни ҳал қилиш учун операцияни кенгайтиришга тайёрланмоқда.