16 январь куни Доҳада Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича имзолаган келишувнинг биринчи босқичида 2000 фаластинлик асир эвазига 33 нафар исроиллик қўйиб юборилиши кўзда тутилган. Ушбу хабарни “The Jerusalem Post” газетаси тарқатди.
Маълумотга кўра, битимнинг 42 кун давом этадиган дастлабки қисмини имзолангандан икки-уч кун ўтгач, амалга ошириш бошланади. Аввалига 33 нафар гаровга олинган – аёллар ва болалар, кейин аёл аскарлар, 50 ёшдан ошган эркаклар ва “гуманитар тоифа” сифатида белгиланган ёшлар чиқарилади. Бунинг эвазига Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 2000 киши қайтарилади.