Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил вазирининг "Ал-Ақсо" масжидига ташрифи жуда хавотирли — Россия

Исроил вазирининг "Ал-Ақсо" масжидига ташрифи жуда хавотирли — Россия

Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида берилган баёнотга кўра, Россия Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжиди мажмуасига ташриф буюрган Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг провокацион ҳаракатидан жуда хавотирда. Улар бундай масъулиятсиз қадамлар Исроил жамиятида ҳам, фаластинликлар орасида ҳам радикал кайфиятни қўзғатишга ёрдам беришини, шунингдек, минтақада зўравонликни пасайтириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни нейтраллашини таъкидладилар.

"Диний сионизм тарафдорларининг бундай ғалаёнлари, афсуски, мунтазамдир. Исроил расмийлари уларни қоралаш билан чекланиб қолмай, Қуддус зиёратгоҳлари статус-квосини қўпол равишда бузувчи бу қабиҳ амалиётни тўхтатиш учун самарали чоралар кўришлари керак", деди департамент.

Гап шундаки, қонунга кўра, яҳудийлар ва насронийлар ҳафтанинг маълум кунларида фақат маълум вақтларда Маъбад тоғига чиқишлари мумкин. Сиёсатчиларнинг, айниқса Бен-Гвирнинг ташрифи кўпинча Исроил ва Фаластин ўртасида жиддий тарангликни келтириб чиқаради.

Аввалроқ Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластин тинч аҳолининг ўлдирилишини қоралаши ва Исроилнинг ҳаракатларини «геноцид уруши» деб билишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, можаролар натижасида 150 мингдан ортиқ фаластинлик, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлган ва яраланган.

Шу билан бирга, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги аҳоли пунктларининг қонунийлиги шубҳасиз эканини таъкидлади. Яҳудий халқи «ўз юртини забт этувчи эмас», деб тушунтирди у.

Киритилди: 00:52 15.08.2024. Ўқилди: 1796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!