Исроил ва Сурия вазирлари 25 йил ичида биринчи олий даражадаги музокараларини ўтказдилар.
Учрашув Парижда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Том Барак воситачилигида бўлиб ўтган.
Порталнинг ёзишича, музокараларда Исроил стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер ва Сурия ташқи ишлар вазири Асаад ал-Шайбоний иштирок этган. Учрашув тўрт соат давом этди ва унинг асосий мавзуси мамлакатлар ўртасидаги кескинликни камайтириш бўлди. Томонлар Сурия жанубида хавфсизлик ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олиш ниятида эди, деди Исроил манбалари.
Қайд этилишича, Исроил ва Сурия сўнгги ойларда аллақачон бир неча учрашув ўтказган. Париж музокаралари мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш йўлидаги биринчи қадам бўлади, дея таъкидлайди портал.