Исроил ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун қулай шарт-шароитлар мавжуд бўлсада, музокаралар бир қатор мунозарали масалалар туфайли тўхтаб қолди, дея хабар беради Associated Pressагентлигига дипломатик манбалар.
Таклиф икки ойлик оташкесимни талаб қилади, бу вақт ичида Исроил кучлари Ливан ҳудудини тарк этиши, Ҳизбуллоҳ эса Литани дарёси жанубидаги қуролли мавжудлигини тўхтатиши керак. Режа чегара ҳудудига Ливан армиясининг қўшимча бўлинмалари ва БМТ тинчликпарвар кучларини жойлаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Исроилнинг Вашингтондаги элчиси Майкл Херзог душанба куни Исроил армияси радиосига «бир неча кун ичида» келишувга эришиш мумкинлигини айтди, аммо баъзи тафсилотларни келишиб олиш керак.
Асосий келишмовчиликлар орасида Исроилнинг Ҳизбуллоҳ қуролларини чегара зонасидан олиб чиқиб кетиш кафолатлари ва келишув бузилган тақдирда жавоб зарбалари бериш ҳуқуқини талаб қилиши бор.